ҚОРАКЎЛЧИЛИК ВА ЧЎЛ ЭКОЛОГИЯСИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ҚОРАКЎЛЧИЛИК ВА ЧЎЛ ЭКОЛОГИЯСИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТ

МУНДАРИЖА

1 Институтнинг асосий фаолият йўналишлари 3
2 Институт ютуқлари ва келажакдаги вазифалари 4
3 Фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси 9
4 Институтида яратилган қоракўл қўйларининг завод типлари 10
5 Институт илмий ходимлари томонидан яратилган чўл озуқабоп экинларининг навлари 11
6 Институтда 2000-2018 йилларда чоп этилган илмий ишлар тўғрисида маълумот 13
7 Институтда 2019 йилда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари 14
8 Ноёб илмий объектлар 16
9 Институтнинг ҳалқаро илмий маказлар билан ўрнатилган ҳамкорлик 18
10 Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий –тадқиқот институтида мавжуд муаммолар 18

 Институтнинг асосий фаолият йўналишлари

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти 1930 йил 26 октябрида Ер ислоҳоти Халқ комиссариатининг 254-сонли бўйруғи билан Каттақўрғон тажриба станцияси сифатида ташкил этилиб, 1935 йил 29 июлдаги 1028-сонли бўйруғи билан Ўзбекистон, 1939 йил 23 апрелдаги 542-сонли бўйруғи билан Бутуниттифоқ қоракўлчилик илмий-тадқиқот институтига айлантирилган.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлари академиясининг 1992 йил 22 июн 129-сонли бўйруғига асосан Ўзбекистон қоракўлчилик, Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2000 йил 19 апрелдаги 109-сонли бўйруғи билан Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, 2014 йилдан  Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Асосий фаолият йўналишлари. Чўл-яйлов чорвачилигини ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ечиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, қишлок хўжалиги ва қоракўлчилик хўжаликларига услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш, илмий ишланмаларни амлиётга жорий этиш институт фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Асосий илмий-тадқиқот йўналишлари. Институтда қуйидаги йўналишлар бўйича илмий-тадқиқотлар амалга оширилади.

  1. Қоракўл қўйлари  селекцияси,  генетикаси, кўпайтириш   ва   қайта урчитиш ҳамда наслчилик ишлари.
  2. Маҳсулот ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш ва соҳа иқтисодиёти.
  3. Қоракўл кўйларини озиқлантириш ва асраш.
  4. Чўл яйловларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш.
  5. Чўл-яйлов чорвачилигининг экологик муаммоларини ўрганиш.

Бугунги кунда институтда 1 та филиал, 10 та бўлим, 3 та тажриба даласи фаолият олиб боради. Ходимлар сони жами 88 нафар бўлиб, шу жумладан: бошқарув ходимлари – 6 нафар, илмий ходимлар – 42 нафар (фан докторлари 4 нафар, фан номзодлари 17 нафар),  техник ходимлар 35 нафарни ташкил этади.

Бюджет маблағлари ҳисобидан жами 57 киши, шундан 6 киши Бухоро филиалида ойлик олади. Ходимлар олаётган жами ойликнинг 55,0% ини бюджет маблағлари, 45 % ини лойиҳа маблағлари ташкил этади.

Амалий лойиҳалар ҳисобидан 37 киши, инновацион лойиҳалар ҳисобидан 5 киши ойлик олади.  Соатбай ойлик олувчилар сони 5 кишини ташкил қилади. Жами ойлик олувчилар сони 104 кишини ташкил этади.

*Жами ойлик олувчилар сони 104 кишини ташкил этади. Шундан 21  киши ҳам бюджетдан ҳам лойиҳалар ҳисобидан ойлик олади.

  1. Институт ютуқлари ва келажакдаги вазифалари

Қоракўлчилик республиканинг чўл худуддарида ривожланадиган чорвачиликнинг мухим соҳаларидан бири ҳисобланади. Соҳа республикада етиштириладиган гўштнинг 20,0 фоизини, жуннинг 40-45 фоизини, қоракўл териларининг 100 фоизини ишлаб чиқаради.

Мустақилликка эришилгандан кейин Республика Президенти ва ҳукумати томонидан соҳага қаратилган эътибор, қатор қарорлар унинг ривожланишига ўзининг катта ижобий таъсирини кўрсатди.

Сўнги йилларда эришилган муҳим илмий натижалар. Фундаментал йўналиш бўйича қўзиларда хужайра ва гуморал иммунитетлари тадкиқ этилиб, уларнинг даражаси аниқланган. Ишлаб чиқилган иммунокорректордан фойдаланиш ва уларни нимжон, етим қўзиларга киритиш натижасида, қўзилар ўлими ва ўсишдан қолиши тўхтатилган. Амалий селекцион-генетик тадқиқотлар 3 экологик (кумли, гипсли, чўл тоғолди яримчўл) худудларда жойлашган наслчилик заводлари ва наслчилик хўжаликларида амалга оширилган. Олиб борилган тадқиқотлар асосида қоракўл қўйларини гул типлари ва шакллари бўйича танлаш тизими ишлаб чиқилган, турли рангдаги қўйларнинг муҳим селекцион белгиларини тадқиқ қилиш асосида уларнинг наслга берилиш, ирсийланиш, маҳсулдорлик кўрсаткичларининг шаклланиш хусусиятлари ва қонуниятлари ўрганилган, қўйларни селекциялаш ва урчитишнинг самарали усуллари ва технологиялари ишлаб чиқилган. Қоракўл қўйларини озиқлантириш ва асраш йўналишида олиб борилган тадқиқотлар асосида озуқаларнинг тўйимлилигини ошириш, қўйларни яйловда яйратиб боқиш ва бўрдоқилашнинг меъёрлари, ресурстежамкор технологиялар ишлаб чиқилган.

Қоракўлчилик маҳсулотларига бирламчи ва технологик ишлов беришнинг самарали технологиялари, қоракўл териларини баҳолашнинг меъёрий техник хужжатлари ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилган.

Яйловшунослик йўналишида олиб борилган тадқиқотлар асосида муҳим чўл озуқабоп ўсимликларини интродукциялаш, селекциялаш ва уруғчилигининг назарий асослари, яйловлардан фойдаланиш технологиялари ишлаб чиқилиб, истиқболли навлар яратилган ва районлаштирилган.

Ҳозирги кунда соҳада селекция — наслчилик ишларини юритиш тизимли асосда йўлга кўйилган бўлиб, мавжуд 36 қоракўлчилик масъулияти чекланган жамиятлари наслчилик хўжаликлари ҳисобланади ва уларнинг ҳар қайсиси алоҳида 5 йилга мўлжаллаб тузилган селекция-наслчилик ишларини юритиш режалари асосида иш олиб боради. Наслчилик категориясидаги субъектларда етиштириладиган наслли моллар ҳар йили ташкил этиладиган «Наслли қўчқорлар ва такаларнинг кўргазмали ким-ошди савдоси» орқали ихтисосланишига қараб товар хўжаликларида фойдаланишга тавсия этилади.

Ушбу чора-тадбирларга амал қилган ҳолда жойларда селекция-наслчилик ишларини ташкил этиш натижасида республика миқёсида бу йўналишларда сезиларли даражада селекция ютукларига эришилди.

Мустақиллик йилларида соҳада селекция-наслчилик ишларини юритишга эътиборни кучайтириш, яхшилаш натижасида қоракўл қўйларининг сифат структурасида ижобий силжишлар рўй берди. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, Республика  «Қоракўлчилик» уюшмаси, чорвачиликда наслчилик ишлари бош Давлат инспекцияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган «Қоракўлчиликда наслчилик ишларини юритиш ва қоракўл зотини сифатий такомиллаштиришнинг селекцион-генетик дастури» ва «Қоракўлчиликни комплекс ривожлантириш дастури» соҳада наслчилик ишларини юритиш наслли қоракўл кўйлари бош сонини кўпайтириш имконини бермоқда.

Бозор конъюнктурасининг қоракўл маҳсулотига бўлган талабини ярим доира қаламгулли терилардан юпқа, енгил, юқори гул ва жун тола сифатига эга бўлган қовурғасимон ва ясси гурухли томонига кескин ўзгариши қоракўл қўйлари билан олиб бориладиган илмий –тадқиқот, селекция-наслчилик ишларини хам ушбу йўналишга ўзгартиришни токазо этди.

Институт илмий ходимларининг амалиётчилар билан ҳамкорликда олиб борган илмий тадқиқотлари ва селекция-наслчилик ишлари натижасида кейинги йилларда зот структураси қоракўл қўйларининг экспортбоп маҳсулот берувчи 7 юқори маҳсулдор завод типлари билан бойитилди ва улар давлат патентлари билан тасдиқланди. Булар Қорақалпоқ сур рангли қоракўл кўйларининг «Тўрткўл» (патент ZАР 00010, 20020 10 декабр), зармалларанг қоракўл қўйларннинг «Нурота» (патент № 00001, 2000 йил), сур рангли қалам гул типли қоракўл кўйларининг «Ўзбекистон» (патент ZАР 00012, 2004 й.), сур рангли яссигул типли қоракўл кўйларннинг «Сарибел» (патент ZАР 00014, 2005 й.), қора рангли қовурғасимон типли қоракўл қўйларининг «Авазчўл» (патент ZАР 00013,2005 й.), «Саржал» (патент ZАР 00015 2008 й.) ва сур рангли яссигул типли қоракўл қўйларининг «Бухорои-шариф» завод типи (патент ZАР 00016 2008 й), қора рангли қўйларнинг “Жонгелди” завод типи (патент № ZAP 00022 2018 й.), Йирик жуссали сур рангли қоракўл қўйларининг “Шофиркон” (2017 й.) завод типлари  яратилган.

Яйловшунослик йўналишида охирги йилларда  “Чўл ўсимликлари қаттиқ уруғларига экишдан олдин ишлов бериш усули” учун Ўзбекистон Республикаси Патенти (№ IAP 05677), макка супургининг “Малика” нави учун № 603 рақамли муаллифлик гувоҳномаси олинди.

Сур рангли қаламгул типли қоракўл қўйларининг «Ўзбекистон» завод типи Навоий вилоятининг «Абай» номли ва «Қизилқум» наслчилнк заводларида яратилган. Завод типидан олинадиган қоракўл маҳсулоти сур рангининг текислиги, кучли контрастлиги, йириклиги, гуллартнинг узунлиги, расмининг аниқлиги ҳисобига 88-90% юқори сифатли экспортбоп маҳсулот чиқимини таъминлайди. Қизилқумнинг оғир экетремал шароитига яхши мослашган ирсияти мустаҳкам, 70-75% ўзига хос авлодлар беришни таъмилайди.

Сур рангли яссигул типли қоракўл кўйлирининг «Сарибел» завод типини Навоий вилоятининг «Сарибел» наслчилик заводида яратилган. Завод типидан олинадиган қоракўл маҳсулоти сур рангининг текислиги, кучли контрастлиги, йириклиги, гулларининг узунлиги, расмининг аниқлиги енгиллиги ҳисобига 90-92% юқори сифатли экснортбоп маҳсулот чиқимини таъминлайди. Қизилқумнинг оғир эстремал шароитига яхши мослашган, ирсияти мустаҳкам, 60-65% ўзига хос авлодлар бериш имкониятига эга.

Сур рангли яссигул типли қоракўл кўйларииинг «Бухорои-шариф» завод типи Бухоро вилоятининг А.Темур номли наслчилик заводида яратнлган. Завод типидан олинадиган қоракўл маҳсулоти сур рангининг текислиги, кучли контрастлиги, йириклиги, гулларнинг узунлиги, расмининг аниқлиги, енгиллиги ҳисобига 82-85% юқори сифатли экспортбоп маҳсулот чиқимини таъминлайди, жанубий-ғарбий Қизилқумнинг оғир экстремал шароитига яхши мослашган, ирсияти мустаҳкам 65-70% ўзига хос авлодлар бериш имкониятига эга.

Қора рангли қовурғасимон типли қоракўл қўйларининг «Авазчўл» завод типи Қашқадарё вилоятининг Ғ.Ғулом номли наслчилик заводида яратилган. Завод типидан олинадиган қоракўл маҳсулоти йириклиги, гулларининг узунлиги, расмининг аниқлиги, енгиллиги ҳисобига 80-85% юқори сифатли экспортбоп маҳсулот чиқимини таъминлайди, гипсли чўл худудининг оғир экстремал шароитига яхши мослашган, ирсияти мустаҳкам 60% атрофида ўзига хос авлодлар чиқимини беради.

Қора рангли қовурғасимон типли қоракўл кўйларининг «Саржал» завод типи Навоий вилоятининг «Кенимех» наслчилик заводида яратилган. Завод типидан олинадиган қоракўл маҳсулоти йириклиги, гулларининг узунлиги, расмининг аниқлиги, енгиллиги ҳисобига 90-92% юқори сифатли экспортбоп маҳсулот чиқимини таъминлайди, Қизилқумнинг оғир экстремал шароитига яхши мослашган, ирсияти мустаҳкам, 65-70% ўзига хос авлодлар бериш имкониятига эга.

Сур рангли қаламгул типли қоракўл қўйларининг «Шофиркон» завод типи Навоий вилоятининг «Абай» номли ва «Қизилқум» наслчилик заводларида яратилган. Завод типидан олинадиган қоракўл маҳсулоти сур рангининг текислиги, кучли контрастлиги, сатҳининг йириклиги, гуллартнинг узунлиги, расмининг аниқлиги ҳисобига 85-90% юқори сифатли экспортбоп маҳсулот чиқимини таъминлайди. Қўйлар Қизилқумнинг оғир экетремал шароитига яхши мослашган, жуссаси йирик,  ирсияти мустаҳкам, 65-70% ўзига хос авлодлар беришни таъмилайди.

Қора рангли ярим доира қалами гулли қоракўл кўйларининг «Жонгелди» завод типи Бухоро вилоятининг «Жонгелди» наслчилик заводида яратилган. Завод типидан олинадиган қоракўл маҳсулоти йириклиги, гулларининг узунлиги, расмининг аниқлиги, енгиллиги ҳисобига 90-92% юқори сифатли экспортбоп маҳсулот чиқимини таъминлайди, Қизилқумнинг оғир экстремал шароитига яхши мослашган, ирсияти мустаҳкам, 70-75% ўзига хос авлодлар бериш имкониятига эга.

Ушбу таъкидланган завод типларидан «Сарибел» ва «Авазчўл» завод типлари Ўзбекистон Республикаси давлат патент идораси ташкил бўлганининг 15 йиллигига бағишлаб ўтказилган энг яхши интеллектуал мулк объекти учун реснублика танловида «Энг яхши селекция ютуғи» номинациясига бўйича 1 ва 2 ўринларни эгаллаб, тегишли даражадаги дипломлар ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Ушбу завод типларини яратиш усулларини умумлаштириш асосида «Жаҳон бозори талабларига жавоб берувчи қоракўл маҳсулоти етиштиришни кўпайтириш бўйича селекцион-технологик қўлланма» ишлаб чиқилиб, республиканинг қоракўлчилик хўжаликларида кенг жорий этилмоқда.

Ҳозирги кунга келиб завод типларини жорий этиш бўйича уларни қўшни хўжаликларда ҳам кўпайтириш натижасида ушбу завод типларига мансуб қўйлар сони 300,0 минг бошдан кўпроқни ташкил этади ва улар экспортбоп қоракўл маҳсулоти етиштиришни 10-12% кўпайтириш имконини бермоқда. Селекция-наслчилик ишларининг яхшиланиши натижасида экспортбоп маҳсулот салмоғининг кўпайиши соҳа бўйича йилига 3,0 млн. АҚШ доллари атрофида валюта тушумини таъминламоқда. Ҳозирги кунда Навоий вилоятининг “Истиқлол” қоракўлчилик хўжалигида қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг янги завод типи яратилган ва тасдиқланиш арафасида, “Оёққудуқ” наслчилик хўжалигида олиб борилган селекция ишлари натижасида кўк рангли қовурғасимон типли қоракўл қўйларининг юқори маҳсулдор завод типини яратиш ишлари якунланмоқда.

Юқорида қайд этилган наслчилик хўжаликларининг барчасига институтнинг ходимлари беркитилган. Улар илмий тадқиқотлар ўтказиш билан бир вақтда қоракўл қўзиларнинг наслини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган бонитировка, наслли қўчқорлар апробациясини ўтказишда, қўйларни сунъий уруғлантириш ва семинар-тренинглар ўтказишда хўжаликларга амалий ва услубий  ёрдам кўрсатиб келади.

Соҳада биотехнология йўналишида олиб борилган тадқиқотлар натижасида қўйларнинг қайта урчиш функцияларини мониторинг қилиш ва бошқариш, куйга келишини синхронизациялаш усуллари яратилиб, маҳаллий хом-ашёдан фойдаланиб сунъий уруғлантиришда ишлатиладиган асбоб-ускуналар комплекси ишлаб чиқилган.

Қоракўл қўйларини озуқалантириш ва асраш йўналишида олиб борилган самарали тадқиқот ишлари натижасида тежамкор мини технологиялар, озуқалар тўйимлилигини ошириш, уларни едиришга тайёрлашнинг замонавий усуллари ишлаб чиқилган, қоракўл қўйларнинг этологик хусусиятларини аниқлаш усулига давлат патенти (№ ZАР 03073) олинган.

Мустақиллик йилларида чўл яйловларидан самарали фойдаланиш, озуқабоп ўсимлик навларини яратиш бўйича салмоқли тадқиқотлар бажарилди. Инқирозга учраган яйловларни тиклаш, улардан самарали фойдаланиш тизими ишлаб чиқилиб, шу давр орилиғида чўл озуқабоп ўсимликларининг истиқболли турларини тўплаш, интродукциялаш асосида уларни маҳаллий шароитга мослаштириш ва селекция ишларини олиб бориш натижасида уларнинг 15 навлари яратилиб, муаллифлик гувоҳномалари ва патенталр (№ 24687, 24686, 25490 ва ҳоказо) билан ҳимояланган. Яйловлардан фондаланишнинг реорстежамкор, табиатни муҳофазаловчи, экологик мувозанатлашган фермерлик технологиялари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган. Шўрланган яйловлардан унумли фойдаланишга оид бонитет кўрсаткичлари, бута эфемерли яйловлардан самарали фойдаланиш тизими ишлаб чиқилган.

Чўл озуқабоп ўсимликларидан иборат юқори ҳосилли яйловлар яратиш ҳамда озуқабоп ўсимликларнинг уруғчилигини йўлга қўйиш мақсадида Навоий внлояти “Истиқлол” қоракўлчилик наслчилик МЧЖ ҳудудига 10,0 гектар майдонга изен, терескен, чогон, эркак ўт уруғлари, Самарқанд вилояти Жарқудуқ ҳудудига 50,0 гектар майдонга чогон, терескен, изен уруғлари, Тим-Агрон чорвадори МЧЖ ҳудудига 4,0 гектар майдонга изен, олабута уруғлари “Сахоба-ота” қоракўлчилик-наслчилик МЧЖ ҳудудига 4,0 гектар майдонга изен, терескен, олабута уруғлари, Жиззах вилояти “Рустамнома” фермер хўжалиги ҳудудига  10,0 гектар майдонга изен, терескен, олабута, хуросон эспарцети уруғлари, Бозорбой тулпори фермер хўжалиги ҳудудига 10,0 гектар майдонга изен, терескен, олабута уруғлари, Бухоро вилояти туманлари ҳудудларига 250,0 гектар майдонга чогон ва олабута уруғлари экилган.

Республикамиз Президентининг ПҚ-3603 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг ўта ноқулай иқлим шароитлари имкониятларидан келиб чиққан ҳолда институтнинг мавжуд тажриба далаларидаги бирламчи уруғчилик майдонларидан чўғоннинг “Жайхун” ва олабутанинг “Ягона” навларидан жами бўлиб, 5 тонна уруғлар йиғиб олинди ва Бухоро чўл озуқабоп ўсимликлари уруғчилик марказида уруғчилик майдонларини барпо қилиш учун 4,5 тонна уруғлар етказиб берилди. Орол денгизи қуриган ерларида яйловлар яратиш мақсадида мазкур навлар уруғларидан 500 кг етказиб берилди. Албатта етказиб берилган уруғлар ҳажми ва ассортименти ҳозирги кун талаби даражасида эмас. Уруғ етиштириш ҳажмини кўпайтириш бирламчи уруғчилик майдонларини кенгайтиришни талаб қилади. Чунки чўл озуқабоп ўсимлик навларининг уруғ ҳосилдорлиги гектаридан 1,5-3,5 центнерни ташкил қилади холос.

Институт олимларининг мустақиллик йилларида олиб борган тадқиқотлари натижасида завод типлари, усуллар, ўсимлик навлари учун 24 патентлар олинган 12 монографиялар, 12 илмий ўқув қўлланмалари ва дарсликлари, 100 дан ортиқ технологиялар, тавсияномалар, услубий қўлланмалар тайёрланиб, ишлаб чиқаришга тавсия этилган.

Илмий тадқиқотлардан олинган натижалар ннститутнинг илмий тўпламлари (2 йилда 1 марта) ва шунингдек, хар йили Республика ва халқаро илмий анжуманлар материалларида (80-100 та мақола) мунтазам равишда чоп этиб борилмоқда.

Институт томонидан хар йили кўплаб хўжаликларда (36 та наслчилик хўжаликлари) юқори иқтисодий самарали илмий ишланмалар жорий этилади, мутахассисларни ўқитиш ишлари амалга оширилади, наслдор хайвонларни сотиш бўйича кўргазмали аукционлар ўтказиб борилади.

Институт қоракўлчилик махсулотларининг ноёб коллекцияси, яйлов ўсимликлари гербарийлари коллекцияси, йирик кутубхона фондига эга бўлиб, университетлар ва биология ихтисослигидаги коллежлар талабалари, магистрант ва доктарантлар учун муҳим ўқув базаси сифатида хизмат қилмоқда.

Институтда стажер-тадқиқотчи-изланувчилик институти фаолият кўрсатиб келаётган бўлиб, унда қоракўлчилик учун ўта муҳим бўлган 2 та ихтисослик бўйича стажер тадкикотчи-изланувчилар таҳсил олишади. Унинг мустақиллик йилларидаги фаолияти давомида 20 дан ортиқ фан номзодлари ва 5 нафар фан докторлари тайёрланган.

Эришилган ютуқлар билан бир қаторда қоракўлчилик соҳасини илмий асосда ривожлантиришни таъминлаш мақсадида институт олдига яқин келажакка қўйидаги вазифалар белгиланган:

  1. Иқлим ўзгариши шароитида турли қоракўлчилик регионларига мослашган ҳар хил ранг, рангбаранглик ва гул типидаги қоракўл қўйларининг юқори маҳсулдор завод типлари ва тизимларини яратиш, уларнинг ирсий салоҳиятидан самарали фойдаланишга йўналтирилган илмий асосланган усуллар ишлаб чиқиш. Шу асосда қоракўл зоти гевофондини қоракўлчиликда наслчилик ишларини юритиш ва қоракўл зотини сифатий такомиллаштиришнинг селекцион генетик дастурида белгиланган эксиортбоп маҳсулот берувчи завод типлари билан бойитиш.
  2. Институт илмий тадқиқотларида қоракўл қўйларини қайта урчитиш ва биотехнология йўналишидаги тадқиқотлар доирасини кенгайтириш.
  3. Қоракўл қўйларини озиқлантириш ва асрашнинг урчитиш регионлари, яйловлар ҳосилдорлиги ва қўйларнинг физиологик ҳолати ҳамда маҳсулдорлигига асосланган табақалашган ресурсларни тежовчи озиқлантириш тизимларини ишлаб чиқиш.
  4. Иқлим ўзгариши шароитида озуқабоп ўсимликларнинг мавжуд навларндан фойдаланиш ва янгиларини яратиш асосида чўл-яйловларини ошириш улардан рацнонал фойдаланиш, маҳсулдорлигини ошириш ҳамда экологик мувозанатни сақлашни таъминловчи илғор технологияларни яратиш.
  5. Фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси

Институт доимий равишда шартнома асосида республикадаги 20 дан ортиқ наслчилик хўжаликларида ўз инновацион фаолияти олиб боради. Институнинг инновацион фаолияти наслий ва маҳсулдорлик сифатларни такомиллаштириш, коракалпок сури қоракўл қўйларининг юкори маҳсулдор типини яратиш, қоракўлчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ошириш, сут-гўшт йўналишидаги туялар сурувини яратишга ва арид озуқабоп ўсимликлар уруғини ишлаб чикариш технологиясини жорий этишга йўналтирилган. Институт ҳодимлари ҳар йили уруғловчи — техник, товаршунослар ва бонитёрларни ўқитиш курсларини ташкил этишади.

Ҳисобот даври мобайнида институт томонидан 10 дан ортиқ илмий-тадқиқот институтлари, олий уқув юртлари, илмий марказлар, колледжлар, лицейлар ва бизнес мактаблар билан шартномалар тузилган. Шулар орасида Россия чорвачилик илмий-тадкиқот институти, Россия озукалар ИТИ, Жанубий-Ғарбий Қозоғистон чорвачилик ва ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти, Самарқанд ДУ, Самарқанд ҚХИ, Унинг академик лицейи, Тошкент ДАУ Нукус филиали, Қоракалпоғистон чорвачилик ва ветеренария илмий маркази ва бошка таълим муассасаларидир. Ижодий ҳамкорлик шартномалари коракўл кўйларини селекцияси, урчитиш, кайта урчитиш, арид озукабоп ўсимликлар уруғчилиги, селекцияси бўйича илмий ишларни бирга бажариш, қоракўлчилик, биология, яйловшунослик фанларидан таълим беришни кўзда тутади.

  1. Институтида яратилган қоракўл қўйларининг завод типлари
Завод типлари Завод типи яратилган хўжалик Жорий этилган хўжалик
Қора рангли қоракўл қўйларининг завод типлари
1 “Помуқ” Ўзбекистон Ўзбекистон
2 “Қорақум” Қорақум Муборак
3 “Муборак” Муборак Муборак
4 “Нишон” Нишон Нишон
5 “Конимех” Конимех Конимех
6 “Улус” Улус Олға
Кўк рангли қоракўл қўйларининг завод типлари
7 “Нурота” Нурота Қизилча
8 “Жанубий Ўзбекистон” Гагарин Боботоғ
9 “Ғузор” Ғузор Ғузор,Пачкамар
10 “Боботоғ” Гагарин Боботоғ
Сур рангли қоракўл қўйларининг завод типлари
11 “Қизилқум” Оёқоғитма Қарнаб ота, Саҳоба ота
12 “Қорақум” Қорақум Муборак
13 “Навоий” Свердлов Амир Темур
14 “Свердлов” Свердлов Амир Темур
15 “Сурхондарё” зот типи Гагарин Боботоғ
16 “Нурота” Нурота Нурота
17 “Сангузор” Нурота Нурота
Оқ рангли қоракўл қўйларининг завод типлари
18 “Гагарин”

 

Гагарин Сайроб
19 “Самарқанд” Қарнаб Р.Жахонгиров
Гулигаз рангли қоракўл қўйларининг завод типлари
20 “Сайҳон” Гагарин Сайроб
Мустақиллик йилларида
Қора рангли қоракўл қўйларининг завод типлари
21 “Қарнаб” Қарнаб Тутли қоракўл замини
22 “Авазчўл” Ўзбекистон Ўзбекистон
23 “Саржал” Канимех Саржал
24 “Жонгелди” Жонгелди Жонгелди
Кўк рангли қоракўл қўйларининг завод типлари
25 “Томди” Томди Оёқ қудуқ
Сур рангли қоракўл қўйларининг завод типлари
26 “Антрацит” Гагарин Боботоғ
27 “Турткул” Қизилқум Қизилқум
28 “Ўзбекистон” Абай Абай
29 “Сарибел” Сарибел Сарибел
30 “Бухороишариф” Амир Темур Амир Темур
31 ”Шофиркон” Абай Абай
Зармалла рангли қоракўл қўйларининг завод типлари
32 “Нурота” Нурота Нурота
  1. Институт илмий ходимлари томонидан яратилган чўл озуқабоп экинларининг навлари
Ўсимлик навлари Нав яратилган худуд Жорий этилган худуд
Мустақиллик йилларигача
1 Изеннинг “Карнабчульский” нави- Қарнаб чўл Ярим чўл худудида
2 Изеннинг “Пустынный” Қарнаб чўл Чўл худудида
3 Кейреук “Первенец Карнаба” нави Қарнаб чўл Ярим чўл худудида
4 Комфоросма “Согдиана” нави Қарнаб чўл Яйлов ерлар учун
Мустақиллик йилларида
5 Изеннинг “Сахро” нави Қарнаб чўл Қумлоқ чўл ерлар учун
6 Изеннинг “Отавный” нави Қарнаб чўл Яйлов ерлар учун
7 Изеннинг “Нурота” нави Нурота
8 Кейреукнинг “Сенокосный” нави- Қарнаб чўл Яйлов ерлар учун
9 Кейреукнинг “Саланг” нави. Қарнаб чўл Ярим чўл ва чўл худудида
10 Қора саксовулнинг “Нортуя” нави. Қарнаб чўл Яйлов ерлар учун
11 Қўнғирбошнинг “Роҳат” нави- Қарнаб чўл Тоғ олди худудлари учун
12 Чўғоннинг “Жайхун” нави Нурота Ярим чўл ва чўл худудида
13 Терескеннинг “Тўлқин” нави. Қарнаб чўл Ярим чўл ва чўл худудида
14 Шувоқнинг “Сонет” нави Қарнаб чўл Ярим чўл ва чўл худудида
15 Астрагалнинг “Оқтоғ” нави Нурота Тоғ олди ярим чўл худудида
16 Макка супурги “Малика” нави Қизилқум Шартли суғориладиган ерларда
17 Атриплекс “Ягона” нави Қарнаб чўл Ярим чўл худудида

 

  1. Институтда 2000-2018 йилларда чоп этилган илмий ишлар тўғрисида маълумот
Йиллар Завод типлари Патент-лар Моногра-фиялар Соҳани ривожлантириш дастурлари Тавсия-номалар Услубий кўрсатмалар Техноло-гиялар Хорижда МДҲ да Республикада
2000 4 1 5 1 6 8 48
2001 1 4 1 5 3 5 7 74
2002 1 2 1 2 1 2 10 11 141
2003 1 6 1 3 5 49
2004 1 1 1 3 26
2005 2 1 2 4 1 2 4 2 23
2006 1 5 1 1 12 7 8
2007 1 1 1 4 1 11 7 23
2008 1 2 1 3 7 1 2 10 18 24
2009 1 2 2 4 1 6 4 63
2010 4 2 4 1 1 4 2 65
2011 4 1 4 2 6 8 5 89
2012 5 2 2 6 2 1 11 19 72
2013 5 1 1 2 1 2 2 5 52
2014 8 2 1 15 2 5 8 15 88
2015 2 4 1 12 9 12 15 88
2016 3 1 12 9 5 3 22 60
2017 2 1 1 10 11 5 23 19 37
2018 1 2 3 1 1 2 13 12
Жами: 12 40 28 23 105 47 47 139 174 1042
  1. Институтда 2019 йилда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари

Институтда ҳозирги кунда жами 8 та лойиҳа, шундан: -7 та амалий ва -1 та инновация лойиҳалари бажарилмоқда.

ҚХ-А-ҚХ-2018-54.Қизилқум чўли ўзи чиқиб ётувчи сувлардан фойдаланиб йил давомида озуқабоб экинлар етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш” лойиҳаси бўйича ердан йил давомида фойдаланиш мақсадида оралиқ ва асосий экинларнинг ўсиш, ривожланиш ва ҳосилдорлиги ўрганилиб технологияси ишлаб чиқилади. Оралиқ ва асосий экинлар қуруқ хашаки озуқавий қиймати,илдиз системаси шаклланиши, оптимал туп сони қалинлиги, тупроқнинг шўрланиши даражаси ўрганилиб, умумий ҳосилдорлик аниқланади.

Чўл ҳудудлари ўзи чиқиб ётувчи артезиан қудуқлар сувларидан фойдаланиб ердан йил давомида фойдаланиш тизими ишлаб чиқилади, фаолият кўрсатаётган деҳқон, фермер, МЧЖ хўжаликларига жорий этилади, бу хўжаликлар иқтисодий кўрсаткичлари 45-50% ошиши таъминланади.

ҚХ-А-ҚХ-2018-57. “Янги хўжалик юритиш шакли (фермер, МЧЖ) га мос қоракўлчилик яйловларидан самарали фойдаланишнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш” лойиҳаси бўйича қоракўлчиликда янги хўжалик юритиш шаклига мос яйловлардан самарали фойдаланишга оид тавсиялар ишлаб чиқилади. Турли хўжалик юритиш шакллари муҳитида яйловлардан ҳар хил режимда фойдаланишда асосий яйлов ўсимликларининг қата тикланиши, моллар физиологик ҳолатига таъсири масалалари аниқланади. Соҳа самарадор-лиги (яйлов сиғими 15-20%) га ошишига эришилади

ҚХ-Атех-КХ-2018-229. “Чўл яйловларини таназзулдан ҳимоялаш ва маҳсулдорлигини оширишнинг самарали техник асосларини ишлаб чиқиш” лойиҳаси бўйича яйловларни фитомелиорациялаш учун озуқабоп ўсимликлар уруғларини етиштиришнинг такомиллашган технологияси ишлаб чиқилади. Изеннинг пичан ва уруғ маҳсулдорлиги ҳамда сифатининг ўришмавсумига (августнинг охири) ва ўриш баландлигига (55-60 см) боғлиқлиги аниқланади. Яйловларнинг қўй сиғими 15-20% га оширилади

ҚХ-А-ҚХ-2018-65.  “Самарқанд вилояти адирлари шароитида ковул (Сapparis spinosa  l.) ўсимлигини парваришлаш агротехник тадбирларини ишлаб чиқиш” лойиҳаси бўйича Самарқанд вилояти адирлари шароитида ковул ўсимлигини етиштиришнинг агротехник асослари ишлаб чиқилади. Ковул ўсимлиги стратификацияланган уруғларининг дала шароитидаги унувчанлиги ва уруғ ҳамда кўчат экишнинг оптимал муддатлари аниқланади. Қишлоқ хўжалиги. Ковулнинг сунъий плантациясини яра-тиш орқали лалми ерлардан фойдаланиш самарадорлиги 5-10 маротабага оширилади.

ҚХ-А-ҚХ-2018-60.Фермер хўжаликлари шароитида наслчилик ишларини юритишни   жадаллаштириш ва соддалаштиришни таъминловчи қоракўл қўйлари маҳсулдорлик салоҳиятини бошқаришнинг селекцион-генетик усулини ишлаб чиқиш” лойиҳаси бўйича қоракўл қўйларининг бирламчи, оралиқ ва генетик гуруҳлари, уларнинг маҳсулдорлигини бошқаришнинг соддалаштирилган жадаллаштирувчи селекцион-генетик усули ишлаб чиқилади. Бегиларнинг генетик параметрлари, қора ва сур рангли қўйларнинг оралиқ селекцион гуруҳлари яратилади. Қоракўлчилик маҳсулот сифатини яхшилаш, селекция жадаллигини 10-15% ошириш имконини беради

ҚХА-ҚХ-2018-66.  “Қорақалпоқ зот типидаги сур қоракўл қўйларнинг янги рангбарангликларини яратишнинг селекцион усулларини ишлаб чиқиш” лойиҳаси бўйича қорақолпоқ зот типидаги сур қоракўл қўйларнинг бирламчи ва оралиқ бўғин авлодидан сур “чақир” ва шабдор сурларнинг жун толасидаги умумий меланин миқдорига (Се+Р) баҳо берилиб, улар идентификация қилинади.  Қорақалпоқ сур қўйларининг бирламчи ва оралиқ бўғинидан олинган янги рангбарангликларидан сур “ чақир” ва шабдор сурларнинг жун толаси таркибидаги умумий меланин миқдори эумеланин ва феомеланин ўрганиш ҳар қайсининг улуши идентификация қилинади. Янги селекцион усуллар ишлаб чиқиш натижасида иқтисодий самарадорлик 15-20% кўпайтишга эришилади.

Оригинал рангбаранглик-даги сур қоракўл қўйлари маҳсулдорлигини оширишни эрта аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тажрибадаги солиқлардан олинган қўзиларни бонитировкадан ўтказиш, ўсиш ва ривожланишини таҳлил қилиш, биохимиявий таҳлиллар ўтказиш учун тажрибадаги ҳайвонлардан қон намуналарини олинади. Сур рангли қоракўл қўйларида соҳа самарадорлигини 15-20 % га оширади

ҚХ-А-ҚХ-2018-67.Янги ташкилий –хўжалик юритиш шароитида қоракўлчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ресурстежамкор экологик тоза технологиялари асосида қоракўл қўйларини озиқлантириш ва сақлаш жараёнларини модернизациялаш” лойиҳаси бўйича ҳар хил бош сонига эга бўлган фермер хўжаликларида қоракўл қўйларининг пода таркиби, озиқлантириш ва сақлашнинг асосий параметрларини ишлаб чиқишни такомиллаштириш. Яйловларда қўйларни сақлашнинг асосий ишлаб чиқариш жараёнларининг  технологик картасини ишлаб чиқиш. Фермер хўжаликлариаро ихтисослашган бўрдоқилаш ва озуқани қайта ишлаш ва едиришга тайёрлаш пунктларининг яратиш механизмларини ишлаб чиқиш. Фермер хўжаликларида яйловлар деградациясининг олдини олишга қаратилган ресурстежамкор технологиялар ишлаб чиқилади.  Фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш –технологик жараёнларни модернизациялаш сурув таркибида совлиқлар салмоғини 65-70% га етказиш имконини беради. Мол бош сони 300 бошдан 700 бошгача бўлган фермер хўжаликларининг рентабеллиги 25-30% гача ошади. Фермер хўжаликлари аро бўрдоқилаш ва озуқани қайта ишлаш пунктларини яратиш натижасида яйлов деградацияси камаяди. Фермер хўжаликларидаги қўйларнинг маҳсулдорлиги 15-20% гача ошади.

ҚХ-И-ҚХ-2018-8.Табиий серпушт қоракўл қўйлар генофондини сақлаш ва уларни урчитишнинг селекцион-технологик тизимини жорий этиш” лойиҳаси бўйича Серпуштлик омили ва қоракўл сифати юқори бўлган қоракўл қўйлар генофондининг сақланишини таъминловчи селекцион гуруҳи яратилади. Серпушт типдаги қўйлар насл ўзагини серпуштлиги ва қоракўл сифати юқори қўйлар билан тўлдириш. Мақсадга мувофиқ типдаги қўйлар массивини кенгайтириш ишлари амалга оширилади. Серпуштлиги 100  бош совлиқ ҳисобига 110-115 бош қўзи олиш ҳамда қоракўл сифати 80-85% элита ва I синфли қўйлар сурувини яратиш  имконияти яратилади.

Тадқиқотлар натижасида олинган маълумотлар асосида монографиялар, технологиялар, тавсияномалар, услубий қўлланмалар, илмий мақолалар чоп этилади.

Институт томонидан ишлаб чиқилган яйловлар ҳосилдорлигини ошириш технологияларини жорий қилиш орқали чўл яйлов яйловларидан олинадиган чорвачилик маҳсулотларини 4-5  маротабагача ошириш имконини вужудга келади.

2019 йилнинг якунига қадар институтда селекция-наслчилик, озиқлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш йўналишидаги илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш орқали 125 млн. сўм, яйловларни яхшилаш, чўл озуқабоп ўсимликлари уруғларини етиштириш орқали 320 млн. сўмлик, жами 425,0 млн. сўмлик фойда олиш кутилмоқда.

Институтда чўл озуқабоп ўсимлик навларининг бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш орқали 2018 йилдан бошлаб ҳар йили 200-250 млн сўмлик уруғ ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

  1. Ноёб илмий объектлар

Ноёб қоракўл терилар коллекцияси музейи. Институтда 1945 йилдан буён «Ноёб қоракўл терилар коллекцияси музейи» фаолият кўрсатиб, унда 2500 донадан ортик ноёб коракўл терилари мавжуд. Улар орасида 10 ранг ва 30 рангбарангликдаги, 4 гул типига мансуб қоракўл терилар ўрин олган. Коллекцияда бухоро сурининг 5 рангбаранглиги, Сурхондарё сурининг 7 рангбаранглиги, Корақалпоқ сурининг 5 рангбаранглиги, кўк рангининг 9 рангбаранглиги кенг намойиш этилган. Охирги йилларда жаҳон бозорида мазкур қоракўлчилик махсулотига талаб ошиб бормоқда. Ушбу коллекциянинг аҳамиятини қўйидагича асослаш мумкин:

  • коллекция коракўл кўй зоти генофондини ва унинг имкониятларини тўлиғича ўзида акс эттиради;

коллекция ноёб ранг ва рангбарангликдаги кўйлар билан селекция ишларини бажаришга қизиқиш уйғотади;

  • коллекция мисолида ноёб ранг ва рангбарангликларнинг хусусиятларини, қоракўл терилар гул типлари турларини ўрганиш ҳамда ўкув курсларини ўрказиш имконини беради;
  • коллекция қоракўл тери сифатини яхшилашнинг технологик имкониятларини очиб бериб,     оқ     рангли     коракўл     териларини     керакли     ранг     ва рангбарангликларга бўяш мумкинлигини кўрсатади;
  • коллекцион қоракўл терилар уларни классификациялаш, стандарттизациялаш ва товаршуносликдаги юзага келадиган масалаларни ечишда эталон сифатида хизмат килади;

коллекция хорижий сайёхлар орқали қоракўлчилик соҳасининг имкониятлари билан таништириб, мамлакатимиздаа амалга оширилган илмий ютукларни тарғибот килади.

Коллекцияда қоракўл тери ва қўй терисидан ишланган устки ва бош кийим намуналари намойиш этилиб, ранг ва рангбарангликларнинг эталон каталоги ҳамда коракўл қўчқор, совлиқ ва қўзиларнинг қотирилган таналари ўрин олган.

Антиқа қоракўл терилари коллекцияси музейи ноёб объектига 250 нафар Хитой Республикаси кичик бизнес ходимлари, қоракўл териларни қайта ишлаш ва улардан муйона кийимлар ишлаб чиқиш Москва ишбилармонлари ҳамда чўл яйловларда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича GET/FAO  миссияси ва Франция чорвачилик институти ходими лойиҳа тайёрлаш бўйича ташриф буюрдилар. Музей экспонатлари ва институт илмий янгиликлари билан Қозоғистон Республикаси академиклари, Самарқанд ветеринария мелицинаси институти ректори, магистр ва бакалаврлари ва институтнинг докторантлари танишди.

Музей экспонатлари Самарқанд вилояти Нуробод тумани қоракўлчилик марказида ўтказилган семинарда намойиш этилди.

Қоракўл қўй зоти генофондини тавсифловчи “Қоракулчиликда селекцион ютуқлар” монографияси, “Антиқа қоракўл терилари коллекцияси музейи” буклети чоп этилди, ҳамда музей коллекцияси  бўйича электрон презентацияси яратилди.

Чўл ўсимликлари гербарийси. 1930 йилдан бошлаб фаолият кўрсатаётган Чўл ўсимликлари гербарийси Ўзбекистонда ягона ҳисобланади. Унда 75 ўсимликлар оиласига мансуб 2700 ўсимлик намуналари мавжуд. Гербарий фондининг географияси бутун Ўрта Осиё чўлларида ўсадиган озуқабоп ўсимликларни қамраб олади, ҳаттаоки 100 йиллик ўсимлик намуналари ҳам бор. Кейинги 2 йил ичида Гербарий фонди янгиланиб БМТ ривожлантириш дастури доирасида бажарилган лойиҳалар кўмагида замонавий гербарий сақланадиган шкафлар билан жиҳозланди.

Ҳозирда гербарий фондининг электрон манбаи яратилиб фойдаланиш учун қулай шароитлар яратилган. Гербарий фондидан фундаментал ва амалий тадқиқотларни бажаришда, докторлик  диссертацияларини тайёрлашда  фойдаланилади.

Институтда яйловларни фитомелиорациялаш ишларини механизациялаш борасида мамлакатнинг етакчи илмий ташкилотлари: Ўзбекистон Миллий Университети, Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва механизациялаш ИТИ, ОАЖ “Агромаш”лар билан ижодий ҳамкорлик ўрнатилган. Халқаро ташкилотлардан ИКАРДА, ИКБА, АҚШнинг Юта штати Университети сингари  илмий марказлар билан ҳам ўзаро генофонд алмашиниш борасида алоқалар ўрнатилган.

Институт фаолияти давомида олимлар томонидан қоракўл кўйларини селекциялаш, урчитиш ва кайта урчитиш, озиқлантириш ва асраш, туя ва эчкиларни урчитиш, коракўлшунослик ҳамда коракўл териларига ишлов бериш технологияларини такомиллаштириш, қоракўлчиликни юритиш, чўл яйловшунослиги, яйловларни яхшилаш ва улардан фойдаланиш, коракўлчилик маҳсулотларини ишлаб чикаришнинг юкори самарали технологияларини яратишнинг назарий ва услубий асослари ишлаб чиқилган.

Қоракўлчиликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун институтнинг 14 нафар олими Давлат мукофотларининг, 3 нафар олими Министрлар Кенгашининг нишондорлигига сазовор бўлганлар.

Институтда селекционер олимлар-профессорлар И. Н. Дячков, М. А. Кошевой, Л. С. Гаевская, 3. Ш. Шамсутдиновларнинг яратган илмий мактаблари давом этмокда, профессор С. Ю. Юсуповнинг илмий мактаби шаклланмокда.

  1. Институтнинг ҳалқаро илмий маказлар билан ўрнатилган ҳамкорлик

Институт ИКАРДА, ИФАД, АҚШнинг Висконсин, Юта Университетлари, ШЭА-АК8, Германия Техник Маркази, ПРООН, Бутун Россия чорвачилик ва ўсимликшунослик институтлари, Жанубий-Ғарбий Қозоғистон чорвачилик ва ўсимликшунослик илмий-тадкиқот институти, Самарқанд Давлат Университети ҳамда Самарқанд Қишлок Хўжалиги Институти билан илмий ҳамкорлик ўрнатган.

  1. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий –тадқиқот

институтида мавжуд муаммолар

Шундан ташкилий масалаларда:

  1. Институт бош биносини жорий таъмирлаш учун бюджет маблағларини ажратиш;
  2. Илмий тадқиқот ишларининг самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи дала тажрибаларини ўтказишда илмий ходимлар учун яшаш шароитларни яратиш;
  3. Қўйларнинг генотипини чуқур ўрганиш, уларнинг келиб чиқишини паспортизациялаш ҳамда фундаментал тадқиқотлар йўналишини кучайтириш мақсадида институт базасида биотехнология лабораториясини ташкил этиш;
  4. Институтда амалий, фундаментал ва инновацион тадқиқотларни олиб бориш, қоракўл қўйлари ва яйлов ўсимликларининг биологик хусусиятларини, озуқавий қимматини чуқур ўрганиш учун марказлашган аналитик лабораторияни ташкил этиш, уни химреактивлар, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
  5. Илмий ишларнинг натижадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир ҳудудда камида биттадан тажриба-наслчилик станциялари ва чўл-яйлов ўсимликлари элита уруғларини етиштирувчи доимий фаолият кўрсатувчи барча шароитлари мавжуд (яшаш учун бино, атрофи ўралган 100 га майдон) стационарлар ташкил этиш;
  6. Институтнинг чўл озуқабоп ўсимликлари ноёб гербарий фондини тизимлаштириш, унинг электрон базасини яратиш ва янада бойитиш мақсадида уни ноёб объектлар сирасига киритиш;
  7. Чўл озуқабоп ўсимликларининг уруғчилик майдонларини кенгайтириш;
  8. Институтнинг “Қарнаб”, “Қизилқум” тажриба далаларида илмий ходимларнинг хизмат сафарлари даврида самарали меҳнат қилишлари ва хордиқ чиқаришлари учун стационар биноларини қуриб ишга тушириш, “Нурота” тажриба даласидаги мавжуд стационар бинони капитал таъмирлаш;
  9. Уруғчилик ва уруғшунослик йўналишидаги тадқиқот ишларини ривожлантириш учун замонавий асбоб ускуналар билан жихозланган уруғчилик ва уруғшунослик лабораториясини ташкил қилиш;
  10. Чўл яйловларида олиб бориладиган илмий тадқиқот ишларини амалга оширувчи ходимларни ва асбоб ускуналарни олиб бориш, экспедициясини амалга ошириш учун махсус автотранспорт воситалари ҳамда экспедиция анжомлари ва бошқалар билан таъминлаш;

Илмий масалаларда:

  1. Институтнинг инновацион фаолиятини ҳамда самарали илмий ишланмаларини амалиётга жорий этишни кучайтириш;
  2. Қоракўл қўйларининг ирсий имкониятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун институтда фундаментал тадқиқотлар йўналишини кучайтириш;
  3. Замон талаблари асосида ҳозирги кунда орқада қолиб бораётган қўйларнинг биологиясини ўрганиш йўналишидаги тадқиқотларни жонлантириш;
  4. Қоракўл қўйлари селекцияси, озиқлантириш ва сақлаш йўналишларида илмий тадқиқотларнинг материал-техник базасини мустаҳкамлаш;
  5. Наслчилик ишларини юритиш технологиясига тўла амал қилмаслик ҳолатларининг олдини олиш;
  6. Зотнинг наслий ва маҳсулдорлик салоҳиятидан тўлароқ фойдаланиш имконини берувчи сунъий қочиришнинг кўпчилик хўжаликларда маълум даражада издан чиққанлиги, сунъий қочиришда ишлатиладиган қўчқорлар сифатининг пастлигини инобатга олган ҳолда ушбу ишлар назоратини кучайтириш;
  7. Қоракўл қўйларининг ноёб генофонди қимматли ранг ва рангбарангликдаги қўйлар сонининг камайиб бораётганлиги, қоракўл қўйлари селекцион белгиларининг генетик параметрларини (ўзгарувчанли, наслга берилиши, ўзаро боғлиқлиги) тўлиқ ўрганиш йўналишларида илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш;
  8. Фермер хўжаликлари шароитида қўйларни озиқлантириш ва парваришлашнинг самарали, табиатни муҳофазаловчи технологиясини ишлаб чикиш;
  9. Яйловларни сув билан таъминланганлик мониторингини ўтказиш, қўйларни сув билан таъминлашнинг технологик режимини ишлаб чиқиш;
  10. Озуқа ресурсларини баҳолаш ва едиришга тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш;
  11. Фермер хўжаликлари шароитида қўйларни яйратиб бўрдоқилаш, стационар бўрдоқига боқишни ташкил этиш ва сурувнинг оптимал структурасини ишлаб чиқиш;
  12. Турли экологик ҳудудларда ёш молларни бўрдоқилаш асосида юқори тўйимли қўзи ва қўй гўшти етиштириш тизимини ишлаб чиқиш.
  13. Интродукцион тадқиқотларни янада ривожлантириш, экспедициялар уюштириш, чўл озуқабоп ўсимликларининг ноёб генофондини сақлаш ва чўл озуқабоп ўсимликлари генофондини бойитиш;
  14. Чўл-озуқабоп ўсимликлари интродукцияси, селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш. Истиқболли турларни маданийлаштириш, маҳаллий навларни етиштириш, улар уруғчилигининг самарали технологияларини ишлаб чиқиш йўналишларидаги илмий-тадқиқот ишларини янада кучайтириш. Чўл озуқабоп ўсимликларининг янги экологик барқарор навларини яратиш. Чўл озуқабоп юқори ҳосилдор ўсимлик навларининг уруғларини етиштириш
  15. Орол денгизи муаммоси ва Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган қурғоқчиликка чидамли озуқабоп ўсимликларни жорий этиш
  16. Соҳа бўйича юқори савияли кадрларни докторантура орқали тайёрлашни жадаллаштириш;

 

Директор                        Н.А.Бобоқулов      

 

Leave a Reply