ПҚ-842 21.04.2008

ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ, ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ЧОРВА МОЛЛАР КЎПАЙТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШ ҲАМДА ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни янада кўпайтириш, шу асосда қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва даромадларини, гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсишини ошириш ҳамда ички истеъмол бозорининг тўлдирилишини таъминлаш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ишлаб чиқилган:

шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтириш ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;

2008—2010 йиллардаги даврда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамоллар сони кўпайишининг мақсадли параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

2008—2010 йилларда суғориладиган ерларда ем-хашак экинлари майдонларининг ҳисоблаб чиқилган прогнози 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

* 1—3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммаларига мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

  1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, тижорат банкларининг 4-иловага* мувофиқ шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига қорамол сотиб олиш учун микрокредитлар ажратишни кенгайтириш тўғрисидаги таклифига;

* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика «Ўзнаслчилик» корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, сервис пунктлари тармоқларини ташкил этиш йўли билан чорва молларни сунъий урчитиш бўйича ўз базасини яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

  1. Белгилансинки, чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер ва бошқа хўжаликларга, шунингдек, паррандачилик корхоналарига ажратилган суғорма ерлар фақатгина ем-хашак экинлари экиш учун мўлжалланган ва давлат эҳтиёжлари учун пахта ҳамда донли экинлар экишда фойдаланилмайди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ем-хашакни йиғиштириб оладиган техникани қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларига лизинг асосида берилишини ташкил этсин.

(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)

«Ўздонмаҳсулот» АК 5-иловадаги* прогноз ҳажмларига мувофиқ фермер хўжаликлари ихтиёрида қолаётган, чорвачилик учун тўлақонли омухта ем ишлаб чиқаришнинг оширилишини таъминлайдиган омухта ем саноатини модернизация қилиш ва қўшимча дон ресурслари харид қилишни ташкил этишнинг аниқ чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.

* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида»ги 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сонли қарори 3 ва 4-бандлари, шунингдек, мазкур қарорнинг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2008 йилнинг ҳосилидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда чигитни қайта ишлашдан олинадиган шрот ва шелуха Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали тўла-тўкис ички бозор ҳамда экспортга сотилиши керак.

Ем, шу билан бирга шрот ва шелуханинг экспортга сотилиши эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари комплекси (Ш.М. Мирзиёев):

бир ой муддатда ем-хашак, жумладан, шрот ва шелуха сотишга ихтисослаштирилган пунктлар тармоғини инвентаризациядан ўтказсин, бунда уларнинг вилоятлар, туманлар ва аҳоли пунктлари бўйича оқилона жойлаштирилишини, ем-хашак истеъмолчилари — фермерлар, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларининг улардан кенг фойдаланиши таъминланишини назарда тутсин;

инвентаризация натижаларига кўра, вилоят ва туманлар доирасида ем-хашак, шу жумладан омухта ем, шрот ва шелуха сотиш бўйича ихтисослаштирилган ягона пунктлар тармоғини кенгайтириш ва оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин.

Мазкур ихтисослаштирилган ягона пунктлар негизида туман ва вилоят бирлашмалари ташкил этилсин. Ушбу бирлашмалар зиммасига Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали ем-хашак, жумладан, омухта ем, шрот, шелуха ва бошқалар харид қилиниши, уларнинг етказиб берилиши ҳамда фермерлар ва аҳолига сотилиши юзасидан жавобгарлик юклансин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни бажариш юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимликлари, «Ўздонмаҳсулот» АК ва Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 декабрдаги ПФ-4391-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 512-модда)

2008 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича ушбу ишлар натижалари Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида муҳокама қилинсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Давлат Бош ветеринария бошқармаси зооветеринария пунктларини, камида 10 йил мобайнида уларнинг фаолият йўналишини ўзгартирмаслик шарти билан, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига зооветеринария хизматлари кўрсатиш соҳасида хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 июндаги 129-сонли «Зооветеринария хизматлари кўрсатиш соҳасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти зооветеринария хизмати кўрсатиш корхоналари учун зоотехник ва лаборатория жиҳозлари лизинг асосида етказиб берилишини таъминласин.

(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги ПФ-5098-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 605-модда)

[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар;

2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.03.00 Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар;

3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.07.00 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ / 07.10.07.03 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар;

4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар;

5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Қуйидагилар 2014 йилнинг 1 январигача бўлган даврда, истисно тариқасида:

(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли қарорига асосан чиқарилган)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли қарорига асосан чиқарилган)

зооветеринария пунктлари — корхонани рўйхатга олишда ва ветеринария фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия беришда давлат божи тўлашдан;

 LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорига мувофиқ 8-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларини амал қилиши 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилган.

Олдинги таҳрирга қаранг.

фермер хўжаликлари ва чорвачилик фермалари — чорвачилик маҳсулотларини, жумладан, унинг қайта ишланган маҳсулотини сотиш тушумидан давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.

(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 январдаги ПФ-4416-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 3-4-сон, 26-модда)

  1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси оммавий ахборот воситаларида чорвачиликни ривожлантириш ҳамда уни юритиш, маҳсулдор молларни яратиш ва боқишнинг замонавий усуллари, қишлоқда чорвачиликнинг бозор инфратузилмасини кенгайтириш илғор тажрибасини тарғиб этиш масалаларини ёритиш бўйича махсус дастурлар ва рукнлар ташкил этсин.

 LexUZ шарҳи

9-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари 6-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

* 6-илова рус тилидаги матда берилган.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2008 йил 21 апрель,

ПҚ-842-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 130-модда; 2009 й., 22-сон, 257-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда, 50-сон, 512-модда, 52-сон, 561-модда; 2012 й., 3-4-сон, 26-модда; 2017 й., 27-сон, 605-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)

Leave a Reply