Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти илмий котиби Хатамов Асрор Худойбердиевич 2019 йил 31 октябр куни қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олди.

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти илмий котиби Хатамов Асрор Худойбердиевичга 2019 йил 31 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий кенгашнинг қарорига асосан қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини берди. 2019 йил 31 октябр 270/1-сонли баённома.

Хатамов Асрор Худойбердиевич 06.02.03. “Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси” ихтисослиги бўйича “Турли этологик типдаги қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг био-маҳсулдорлик хусусиятлари” мавзусида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини мувофаққиятли ҳимоя қилди. Асрор Худойбердиевич томонидан 40 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 5 та тавсиянома, 1 та монография ҳамда нуфузли хорижий ва маҳаллий нашрларда илмий мақолалар чоп қилинган.

Leave a Reply