Қорақалпоғистон Республикаси чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш натижалари юзасидан берилган ахборот.

Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг холатини ўрганиш натижалари юзасидан Давлат рахбарига ахборот берилди.

Таклиф этилаётган чора-тадбирлар Давлат рахбари томонидан маъқулланди ва куйидагилар топширилди:

  1. таклиф этилаётган чора-тадбирларни ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари ва молиялаштириш манбаларини Қоракалпоғистон Республикасида чорвачиликни ривожлантириш бўйича ишлаб чикилаётган қарор лойихасида назарда тутиш;
  2. Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни ривожлантириш бўйича комиссия аъзолари томонидан:

-мазкур йўналишдаги ишлар жойларда тизимли ташкил қилинишини, мавжуд муаммо ва камчиликларни хал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини;

  • қарор лойихасини ишлаб чиқишда бевосита қатнашган холда худудда чорвачилик сохасини намунали қилиб ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар тақдим этилишини;
  • амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг сифатини оширишга қаратилган таклифлар юзасидан Узбекистон Республикаси Президента Администрацияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ҳар хафта якунида маълумот киритиб борилишини таъминлаш.

Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни ривожлантириш бўйича комиссия

таркиби  тузилди.

Мазкур комиссия таркибида Қоракўлчилик ва чўл экалогияси илмий-тадқиқот институти директори  Н.Бобоқулов ҳам киритилди.

Leave a Reply