“Сайлов тўғрисида”ги Кодекснинг мазмун-мохияти юзасидан йиғилиш

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтида сайлов қонунчилигининг мазмун-мохиятини, сайловларда иштирок этиш ва овоз бериш тартиби, бўлажак сайловчиларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида тутган ўрни хамда “Сайлов тўғрисида”ги Кодекснинг мазмун-мохияти юзасидан 2019 йил 12 ноябр куни  йиғилиш бўлиб ўтди.    

Кун тартибидаги масала юзасидан Н.А.Бобоқулов сўзга чиқиб, қатнашчиларни кун тартиби билан таништириб, Ўзбекистон Республикаси  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2019 йил 19 октябрдаги №04/10-562-сон хати ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, хуқуқий тарғибот орқали Институт ходимларида хуқуқий онг ва хуқуқий маданиятни юқори босқичга чиқариш асосий вазифалардан бири эканлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Кун тартиби юзасидан сўзга Институт юристконсулти З.А.Маманов чиқиб, 20 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтганлигини, унда жорий йилги Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайловлар 22 декабр санасида бўлиб ўтиши ҳамда сайлов кампанияси бугундан старт олиши ҳақида маълум қилинганлигини такидлади.

Ходимлар томонидан берилган саволларга З.А.Маманов ва 2-даражали юрист А.Нарзикулов атрофлича жавоб берди.

 

Leave a Reply