ФАО нинг Чорвачилик бўйича мутахассиси Юрий Васильевич Нестеров Қоракўлчилик ва илмий-татқиқот институтига ташриф буюрди.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Чорвачилик бўйича мутахассиси Юрий Васильевич Нестеров 2019 йил 20 ноябр куни Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ва илмий ходимлари билан “Яйловларни яхшилаш”, “Қоракўл қўйларини озиқлантириш” йўналишларида ҳалқаро лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди ҳамда ўзаро фикр алмашилди.
Ташриф чоғида Юрий Васильевич “Аниқа рангли қоракўл терилари коллекцияси” музейи ва “Чўл озуқабоп ўсимликлари” гербарий фонди билан танишди.
Келажакда амалга ошириладиган лойиҳалар юзасидан ҳамкорлик алоқалари тўғрисида суҳбат ўтказилди.

Leave a Reply