ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ТУРИ КИРИБ КЕЛИШИ ВА ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 2019-nCoV коронавируси (кейинги ўринларда — коронавирус)нинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, қулай санитария-эпидемиологик муҳитни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида:

Замонавий оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, Интернет, ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа операторлари ва бошқалар)ни жалб қилган ҳолда аҳоли ўртасида коронавируснинг тарқалишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни тушунтириш, шунингдек, уни профилактика қилиш усуллари бўйича санитария-маърифий ишларни самарали ташкил этиш;

Республика комиссияси манфаатдор вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот ва бошқа соҳага алоқадор ташкилотларни жалб қилган ҳолда уч кун муддатда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар дастури)ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда мамлакатимизнинг таълим муассасаларида коронавируснинг тарқалишини профилактика қилиш ва олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар коронавирус ва бошқа юқумли касалликларга қарши самарали вирусга қарши препаратлар ҳамда шахсий ҳимоя воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Бу касалликнинг оқибатлари бўйича Юрист: Маманов Зафарбек атрофлича сўзлаб берди.

Leave a Reply